Кеча Англия Кубогининг "Тоттенхэм" - "Болтон" учрашуви якунига етмасдан тўхтатилди. Бунга сабаб, меҳмонлар ярим ҳимоячиси Фабрис Муамба кутилмаганда майдонга йиқилди, биринчи ёрдам кўрсатилганидан 10 дақиқа ўтиб эса яқин орадаги касалхонанинг реанимация бўлимига олиб кетилди. ESPN нинг хабарига кўра, Муамбани трибуналар остидан олиб ўтишаётганда у нафас олмаётган эди.
Бугун эрталаб олинган хабарга кўра, футболчининг аҳволи ҳалигача яхшиланмаган. "Болтон" клубининг хабарига кўра, 23 ёшли футболчи юрак ҳуружини бошдан ўтказган ва ҳозирда унинг аҳволи оғир
|