Новое на сайте
Смотреть фильмы онлайн сегодня не только удобно, но и практично. Конечно же, просмотр киноновинки дома врядли сможет заменить вам поход с любимой девушкой или друзьями в кинотеатр, однако позволит сэкономить на стоимости билета и при этом смотреть фильмы в неограниченном количестве. Сегодня мировой кинематограф фактически ежедневно радует любителей кинематографа киноновинками. Пересмотреть все киноновинки посещая кинотеатр, у вас не хватит ни времени, ни денег. Да это и не нужно делать, ведь порой, реклама фильма у его создателей получается лучше, чем сам фильм. К тому же фильмы интересные одной аудитории, совершенно не интересны другой части зрительской аудитории, и порой по названию и описанию фильма не всегда можно определить будет ли этот фильм интересно смотреть или нет.
Наши координаты
Если у Вас не показывает фильм, есть какие либо вопросы и предложения, или Вы хотите чем то помочь сайту, пишите Администратору.
Премьеры
Статистика


Онлайн: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0

Рашк туфайли икки нафар қизни бўғиб ўлдирган йигит 23 йилга қамалди - Dunyo Xabarlari - TV-SHOU DASTURLAR - Yangiliklar, Uzbek kino, Kliplar

Главная » Статьи » Dunyo Xabarlari

Рашк туфайли икки нафар қизни бўғиб ўлдирган йигит 23 йилга қамалди

Чилонзор тумани 8-мавзедаги хонадонлардан бирида, шу ерда яшаган икки нафар қизларнинг жасади қотиллик аломатлари билан топилди, деб ёзмоқда uz24.uz "Ҳуқуқ" газетасига таянган ҳолда.

 

 

Мазкур қотиллик жиноятини фош этиш йўлида ишга алоқадорлиги гумон қилинган шахслар терговга жалб қилиниб, уяли алоқа рақамлари таҳлил қилинди, уларнинг яшаш хонадонларида тинтув ва турли экспертизалар ўтказилди. Натижада, мазкур  жиноят наманганлик фуқаро Орифжон Собиров (исм-фамилиялар ўзгартирилган) томонидан содир этилганлиги фош бўлди...

 

1985 йилда туғилган самарқандлик Сабина Турғунова турмушга чиқиб, бир нафар фарзандли бўлгач, эри билан қонуний ажрашмасдан туриб, уйига қайтиб келди. Боласини онасига қолдириб, Тошкентдаги кафелардан бирига ишга жойлашди.

 

Шундай кунларнинг бирида Орифжон билан танишиб, у билан яшай бошлади. Пойтахтда улар билан бирга 1991 йилда туғилган Хосият Эшмирзаева ҳам истиқомат қиларди.

 

Бир куни Сабина ишга боришини айтиб, кечки пайт уйдан чиқиб кетди. Туни билан ҳам хавотир, ҳам рашк ўтида қовурилиб чиққан Орифжон уни ҳақоратли сўзлар билан кутиб олди. Сабина ҳам шунга яраша жавоб қайтарди. Жанжал авжига чиқди. Сабина йигитга ҳеч ким эмаслиги, ишига ҳам аралашишга ҳаққи йўқлигини айтиб, меҳмонхонага чиқиб кетганида Орифжон чидаб туролмади. Орқасидан югуриб кирди-да, қизни бўға бошлади. Қиз овоз чиқармай, ерга йиқилгандан кейингина, қўлини бўшатди. Уни ўлди дея гумон қилиб, қилмишидан қўрқиб кетди. Бироқ тезда ўзини қўлга олиб, вазиятдан чиқиш йўлини қидира бошлади.

 

Бир маҳал ухлаб ётган Хосиятни эслаб қолди ва уни ҳам “йўқотиш”га киришди. Стол устида ётган ошхона пичоғини олиб, Хосиятни бир қўли билан бўғиб, ерга йиқитгач, пичоқни ишга солди... Ишни битириб, меҳмонхонага кирса, Сабина нафас олаяпти. Уни судраб, ваннахонага олиб кирди ва кир ёйишга мўлжалланган арқонни бўйнидан айлантириб, яна бўға бошлади. Ўлганига ишонч ҳосил қилгандан кейин одамлар енгил табиатли қиз эканлигини билишсин, дея шимини ечиб ташлаб, устига чойшаб ёпиб қўйди. Сўнгра, ҳар иккала қизнинг қўл телефонларини олиб, уйни тарк этди...

 

Рашк туфайли икки инсон дунёдан бевақт кўз юмди. Бунга сабабчи бўлган кимса эса суднинг ҳукми билан 23 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

 

Манба: “Ҳуқуқ” газетаси

Категория: Dunyo Xabarlari | Добавил: UzRadio (27.11.2014)
Просмотров: 889 | Теги: Рашк туфайли икки нафар қизни бўғиб | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Код *: